Konsepsiya va dasturlar

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган Концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
 
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган Концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда мазкур Концепция ҳукумат порталига муҳокама  учун қўйилган.
Концепция мундарижа ва 9 бобдан иборат. Концепцияда  гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантиришга оид мақсад ва вазифалар аниқ кўрсатиб ўтилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича 80 фоиздан ортиқ электр қувватини табиий газ, 10 фоиздан ортиғини гидроэнергетика, 5 фоизи эса кўмир орқали ишлаб чиқарилади.
Гидроэнергетика соҳасида бугунги кунда мамлакатимизнинг бор имкониятларнинг атиги 30 фоизидан фойдаланилмоқда. Мазкур имкониятлар тўлақонли фойдаланиш мақсадида, соҳада қатор гидроэлектростанцияларни қуриш ва маънан эскирган ўрнатилган қувватларида ишламаётган ГЭСларни модернизация қилиш бўйича дастурли ишлар амалга оширилмоқда.
Энг қувонарлиси шундаки, гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси таннархининг иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергия ниисбатан пастлиги жиҳатидан анча арзонга тушади.
“2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 841-сонли Қарори  ижросини таъминлаш мақсадида арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ҳамда
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий Барқарор ривожланиш мақсадларининг ҳар бири бўйича ривожланиш концепциясини ҳамда мақсадларнинг ҳар бирини амалга ошириш юзасидан йиллик режаларни ишлаб чиқиш амалдаги ижросини таъминлаш ҳамда гидроэнергетика тармоғининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган асосий фаолият йўналишларини аниқлайди.
Шу мақсадалардан келиб чиқиб, мазкур концепцияга асосан, 2024 йилгача жамият томонидан қуввати 30 МВтдан ортиқ бўлган 4та ГЭСни 16 та янги кичик ГЭС ва 21 та амалдаги ГЭСларни  модернизация қилиш назарда тутилган.
Натижада йиллик электр энергиясини ишлаб чиқаришни 2 826 млн.кВт.с га оширишга эришилади. Натижада жамият тизимидаги ГЭСлар томонидан ишалб чиқариладиган электр энергияси умумий ҳисобда 9 343 млн.кВт.с етади.
Концепция объектив шарт-шароитларни кўриб чиқади ва гидроэнергетикани ривожлантириш стратегиясининг асосий қоидаларини аниқ ифода қилади. 
Тармоқни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-  барча талабларни ҳисобга олган холда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш;
- тармоқнинг тезкор ривожланишига тўсқинлик қилувчи структуравий муаммоларнинг энг самарали ечимини таъминлаш;
- табиий ва сунъий очиқ сув оқимларини ривожлантириш стратегияси ва илмий-техник потенциали устувор йўналишлари реализацияси;
- устувор вазифаларни бажариш бўйича тадбирларнинг тартибини кучайтириш;
- фуқаролик жамияти тармоқ ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг мухим муаммоларини энг кам харажатлар билан хал қилишда қатнашиши учун қулай шароитларни яратиш;   
- энергетика тизимида тартибга соладиган қувватларни яратиш;
- республикада ишлаб чиқаришни локализация қилиш билан замонавий гидроэнергетика ускуналаридан фойдаланиш каби вазифаларни ўз ичига олган.